English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Нигерияда қуролли ҳужум: 11 киши ҳалок бўлди
14:53 / 2024-12-27

Нигериянинг Бенуэ штатида қуролли ҳужум содир этилди. Оқибатда 11 киши ҳаётдан кўз юмди.

Маҳаллий оммавий ахборот воситалари хабар беришича, Кванде ҳудудида номаълум гуруҳ аъзолари ёғдирган ўқ ёмғиридан яраланганлар ҳам кўпчилик. Шунингдек, босқинчилар уйларга ўт қўйишган, бир неча кишини кейин тўлов талаб қилиш учун ўғирлаб кетишган.

Қайд этиш керак, ушбу минтақа тез-тез қуролли ҳужумга нишон бўлади. Масалан, ўтган ой Лого шаҳрида содир бўлган фожиада 30 киши ҳалок бўлган эди. Нигерия сўнгги йилларда кўплаб қуролли тўдалар, шунингдек Боко Харам ва Даишнинг Ғарбий Aфрикадаги филиали - ISWAP каби террор ташкилотлар ҳужумига дуч келмоқда. Мамлакатда тўлов эвазига одам ўғирлаганлик учун ўлим жазоси назарда тутилганига қарамай, айни ҳолат мунтазам такрорланади. Қуролли гуруҳлар асосан шимолий қишлоқлар ва мактабларда, шунингдек саёҳатчилар кўп манзилларда товламачилик билан шуғулланишади.