Нигерия шимоли-шарқида жойлашган Борно штатидаги масжидда портлаш содир бўлди ва кўплаб одамлар ҳалок бўлди, деб хабар бермоқда “Anadolu” ахборот агентлиги.
Таъкидланишича, худкуш Гамбару туманидаги марказий масжидда кечки намозга йиғилган одамларни нишонга олган. Ҳозирча ҳеч ким ҳужум учун жавобгарликни ўз зиммасига олмади. Таҳлилчилар теракт ортида “Боко Ҳарам” турганини истисно этмаяпти.
Маълумки, “Боко Ҳарам” террор ташкилоти Нигерияда 2000 йилларнинг бошидан бери фаол ҳаракатда бўлиб, 2009 йилдан буён ўн минглаб одамларнинг ҳаётига зомин бўлган оммавий терактлар содир этган. Айниқса, ушбу қуролли гуруҳлар 2015 йилдан бери қўшни давлатлар — Камерун, Чад ва Нигерда ҳам ҳужумлар уюштирди. Ташкилотнинг Чад кўли ҳавзасида уюштирган ҳужумларида камида 2 минг киши ҳалок бўлган эди.
Г.Сатторова, ЎзА