Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Нигерияда “Боко Ҳарам” гуруҳининг 28 нафар жангариси йўқ қилинди
11:03 / 2022-08-08

Нигерия шимоли-шарқида 28 нафар “Боко Ҳарам” жангариси зарарсизлантирилди.

Маҳаллий ОАВ маълумотига кўра, жанговар самолётлар қўлланилган аксилтеррор операцияси Борно штатининг Гвоза чеккасида бўлиб ўтди ва бунинг натижасида террор ташкилоти раҳбари Алхажи Моду ўлдирилди.

Таъкидлаш жоизки, “Боко Ҳарам” Нигерияда 2000 йилларнинг бошидан буён фаол бўлиб, ҳозирга қадар 20 мингдан ортиқ одам террор ташкилоти қурбонига айланган.

Бундан ташқари, “Боко Ҳарам” 2015 йилдан бери Камерун, Чад ва Нигерга ҳужум қилиб келади. Чад кўли ҳудудига уюштирилган хуружлар оқибатида террорчилар томонидан камида 2 минг киши ўлдирилган.

Шунингдек, ҳар йили тўқнашув ва терактлар туфайли мазкур мамлакатларда истиқомат қилувчи юз минглаб одамлар ўз уйини тарк этишга мажбур бўлади.

Улуғбек Маҳмирзаев