Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Нигерияда 317 нафар ўғирланган мактаб ўқувчиси қутқарилди
20:52 / 2021-02-28

Бир муддат олдин Нигерия шимоли-ғарбидаги Замфара штатида ўғирлаб кетилган 300 дан зиёд мактаб ўқувчиси бугун озод қилинди.

Бу ҳақда маҳаллий “Nation” нашри хабар берган.

Маълумотга кўра, тез орада фақат қизлардан иборат гаровдан қутқарилган гуруҳ Гусау шаҳрига, Замфара штати пойтахтига етказилади.

Жангарилар жума куни мактабдан 317 қизни олиб кетишган эди. Маҳаллий “PM News” нашри воқеа тўғрисида ахборот бериб, Жангеб шаҳридаги ўрта мактаб-интернатга босқинчилар тунда ҳужум уюштирганини таъкидлаган.