Нигерияда 15 киши номаълум касалликдан вафот этди
Штат ҳукумати аҳолига касаллик тарқалишининг олдини олиш учун барча чоралар кўрилишига ваъда берди.
Нигериянинг жанубида Делта штатида камида 15 киши номаълум хасталикдан вафот этди, деб хабар қилади маҳаллий Vanguard нашри.
Нашрнинг ёзишича, қурбонларнинг ёши 18 дан 25 ёшгача бўлган. Штат ҳукумати аҳолига касаллик тарқалишининг олдини олиш учун барча чоралар кўрилишига ваъда берди.
"Делта штати ҳукумати Уте Окпу ва Идумес элатида одамлар сирли равишда вафот этаётгани ҳақида маълумот олган. Натижада штат губернатори, сенатор Ифеани Окова штат соғлиқни сақлаш вазирлигига ўлим билан боғлиқ ҳодисаларни зудлик билан текширишни ёки офатнинг сабабини аниқлашни ҳамда касаллик тарқалишининг олдини олиш чораларини кўришни буюрди", — деди штатнинг соғлиқни сақлаш масалалари бўйича расмий вакили Морди Ононье.
Нашрнинг маълум қилишича, эпидемиологлар қурбон бўлганларни бориб кўрган ва тадқиқот учун зарур бўлган намуналарни олган. Эпидемиологларнинг гумон қилишича, одамларнинг ўлимига геморрай безгаги сабаб бўлиши мумкин.
Геморрай безгаги вирусли касаллик ҳисобланади. Бу кўринишдаги инфекцияга денге безгаги, Эбола, Ласса безгаги киради.