Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Нигерияда 14 киши навбатдаги босқинчилик қурбонига айланди
18:10 / 2021-04-03

Бугун Нигерия ғарбидаги Нигер штати яқинида жойлашган ҳарбий қароргоҳга қуролланган номаълум кимсалар ҳужум қилди.

Натижада 14 одам ҳалок бўлди. Бу ҳақда маҳаллий “PM News” газетаси ёзган.

Маълум бўлишича, босқинчилар жами 200 нафарга яқин бўлган. Улар аввалига Аллава туманидаги базага ёпирилиб кириб, 6 аскар ва 1 полиция ходимини ўлдиришган. Шундан сўнг бинога ўт қўйиб, қўшни туманга қараб ҳаракатни давом эттиришган. Иккинчи ҳужум оқибатида яна 7 кишининг ҳаётини қуритиб, бир неча одамни асир олишган.

Штат губернатори Абубакар Сани-Белло эса аҳолини хотиржамликка чақирган.