French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Нигерия жанубида йўл-транспорт ҳодисаси 16 кишининг ҳаётига зомин бўлди
10:56 / 2022-08-03

Нигерия жанубидаги Лагос штатида юз берган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида камида 16 киши ҳалок бўлди.

Бу ҳақда “Anadolu”  ахборот агентлиги маълум қилди.

Хабарда айтилишича, Алар-Эпе трассасида йўловчи автобуси юк машинаси билан тўқнашиб кетган.

– ЙТҲ натижасида 16 киши ҳалок бўлди, кўплаб одамлар жароҳатланди, – деди Нигерия федерал йўл ҳаракати хавфсизлиги корпусининг Лагос штатидаги вакили Олусегун Огунгбемиде.

Ҳозирда ярадорларнинг аҳволи жуда оғир. 

Мутахассисларнинг таъкидлашича, бахтсиз ҳодисага юк машинаси ҳайдовчисининг тезликни ошириши сабаб бўлган.