Нигерия: кема ҳалокати оқибатида 100 дан ортиқ одам бедарак йўқолди
Нигерия шимоли-ғарбидаги дарёда 160 нафардан ортиқ одам бўлган кема чўкиб кетди. Бу ҳақда “REGNUM”, Синьхуа агентлиги маълумотига асосланиб хабар қилди.
Кебби дарёсида содир бўлган ҳодиса бўйича дастлабки маълумотга қараганда, кема юк кўплиги туфайли ағдарилиб кетган.
Қидирув-қутқарув ишларда 20 дан ортиқ киши қутқариб қолинган, бу борадаги ишлар давом этмоқда.
Юздан ортиқ одам бедарак кетган. Полиция кемадаги юкнинг меъёридан ортиб кетгани ҳалокатга сабаб бўлганини маълум қилган.