Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Нигерия “ҳалол раҳбар”идан айрилди
14:14 / 2025-07-14

Кеча Нигериянинг собиқ Президенти Муҳаммаду Буҳарий 82 ёшида Лондонда вафот этди. Расмий баёнотга кўра, у узоқ давом этган хасталик сабаб ҳаётдан кўз юмган.

Мамлакат амалдаги раҳбари Бола Аҳмад Тинубу марҳумнинг оила аъзоларига таъзия билдириб, вице-президентни Буҳарий жасадини Нигерияга олиб келиш учун Буюк Британияга жўнатди. Тинубу марҳумни “ватанпарвар ва ҳалол раҳбар” сифатида эътироф этди.

Буҳарий 2015 йил етакчилик мақомини қўлга киритган, 2019 йил иккинчи муддатга қайта сайланган. Илк бор эса 1983 йил ҳарбий тўнтариш орқали ҳокимият тепасига келган, бироқ орадан икки йил ўтиб бошқа ҳарбийлар томонидан ағдарилган.

Бошқаруви даврида марҳум раҳбар коррупцияга қарши кураш ва Боко Ҳарам террорчилари билан олишувда қатъий сиёсат юритган. Икки марта уйланган Буҳарий 10 нафар фарзанднинг отаси эди.

Мусулмон Зиё, ЎзА