Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Нигерда жангарилар ҳужуми оқибатида 18 киши ҳалок бўлди
11:25 / 2021-07-30

Нигернинг жануби-ғарбида жангарилар уюштирган ҳужум оқибатида камида 18 нафар тинч аҳоли ҳалок бўлган, тўрт нафари жароҳат олган, деб хабар бермоқда маҳаллий Actu Niger портали.

Нашрнинг берган маълумотига кўра, мотоцикл миниб олган жиноятчилар чоршанба куни эрталаб Тиллабери ҳудудидаги Дейкуку қишлоғига ҳужум қилган. Босқинчилар "Буюк Сахарада Ислом давлати" террорчилик гуруҳи аъзолари экани тахмин қилинмоқда. Қуролланган шахслар тинч аҳоли далада меҳнат қилаётганда ҳужум қилган.  

Хабарда таъкидланишича, қишлоқ аҳли жангариларга қаршилик кўрсатишга ҳаракат қилишган, лекин уддасидан чиқа олмаган.

“Бу Нигернинг Малига чегарадош бўлган ушбу  ҳудудида тинч аҳолига уюштирилган иккинчи ҳужум бўлди. Ўтган якшанба куни қуролли гуруҳ Банибангу шаҳрида  14 нафар тинч аҳоли вакилини ўлдирган эди” дейилади мазкур хабарда.

Нигер Африканинг Сахель минтақасида жойлашган. Террорчилик ҳаракатлари ва ноқонуний миграция туфайли бу минтақа қитъадаги энг муаммоли ҳудуд ҳисобланади.