Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Нигерда террорчилар ҳужуми 137 кишининг ҳаётига зомин бўлди
14:24 / 2021-03-23

Душанбадан сешанбага ўтар кечаси Нигернинг Мали чегарасига туташ Тахуа туманида 137 киши жангарилар уюштирган ҳужум оқибатида ҳалок бўлган, деб хабар тарқатди мамлакат ҳукумати.

Бундан аввалроқ ҳужум оқибатида 55 киши ҳалок бўлгани ҳақида хабар берилган эди.

Мамлакатда уч кунлик мотам эълон қилинди.

Нигер Африканинг Сахел минтақасида жойлашган бўлиб, террорчилик фаолияти ва ноқонуний миграция авж олгани туфайли қитъадаги энг муаммоли жойлардан бири ҳисобланади. 2014 йилда Франция минтақада «Бархан» антитеррор амалётини бошлаган эди. Ушбу миссияни минтақавий тузилма ҳисобланган Буркина-Фасо, Мавритания, Мали, Нигер ва Чад мамлакатларидан иборат «Сахел бешлиги ” (G5) қўллаб-қувватлаб келади.