Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Нигерда исёнчилар тўрт вазир ва ҳукмрон партия етакчисини ҳибсга олди
14:07 / 2023-08-01

Нигерда давлат тўнтариши амалга оширган ҳарбийлар тўрт вазир ва ҳукмрон партия етакчисини ҳибсга олди, деб хабар тарқатди “Франс Пресс” агентлиги.

“Тўрт вазир – уларнинг бири собиқ вазир ва Президент Муҳаммад Базумнинг партияси аъзоси”, – дейилади агентлик тарқатган хабарда.

Нигер Президенти ҳануз бир гуруҳ ҳарбий исёнчилар томонидан ўз қароргоҳида ушлаб турилибди. Базумнинг аҳволи жойида, ўзини яхши ҳис қилмоқда, дейилади хабарда.