Нигер Бош вазири Президент Базумнинг аҳволини маълум қилди
Ҳарбийлар томонидан лавозимидан четлатилган Нигер Президенти Муҳаммад Базум соғ-саломат, Президент саройининг унга ажратилган хонасида яшамоқда, деди ҳарбийлар томонидан тайинланган Бош вазир Али Маҳаман Ламин Зейн “РИА Новости” мухбирига берган интервьюсида.
– Базум соғ-саломат, унинг шаъни ва қадр-қиммати қатъий ҳурмат қилинмоқда, – деган мулозим.
Жорий йил июль ойида Нигер ҳарбийлари миллий телевидение орқали Президент Муҳаммад Базум лавозимидан четлатилгани, чегаралар ёпилгани ва комендантлик соати эълон қилингани ҳақида баёнот берган эди. Кўплаб ғарб мамлакатлари ва Ғарбий Африка иқтисодий ҳамжамияти етакчилари ушбу давлат тўнтаришини қоралаган.