Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Нидерландия Украинага 80 миллион евродан ортиқ маблағ ажратди
11:14 / 2022-08-23

Нидерландия Украинага 80 миллион евродан ортиқ қўшимча ёрдам пакетини тақдим этди, дейилади Нидерландия Мудофаа вазирлиги баёнотида.

Душанба куни Нидерландия мудофаа вазири Кайса Оллонгрен ташқи савдо вазири Лише Шрайнемахер билан биргаликда иш сафари билан Киевга ташриф буюрди.

Вазирлик маълумотларига кўра, вазир Шрайнемахер Киевга ташрифи чоғида Украинага янги ёрдам пакетини эълон қилган.

"Ушбу ёрдам пакети Украинага ёрдам ва сармоя учун 65 миллион евро ажратади. Қўшимча маблағ – 10 миллион евро ҳам миналар ва бошқа портловчи қурилмаларни тозалашга қаратилган лойиҳаларга ажратилади", – дейилади қироллик мудофаа вазирлиги баёнотида.

Бундан ташқари, Нидерландия Херсон, Одесса ва Николаев муниципалитетларини реконструкция қилиш учун 1 миллион евро ажратган. Яна 2,5 миллион евро Европа тикланиш ва тараққиёт банкига макроиқтисодий ислоҳотлар бўйича экспертиза бериш учун ажратилади.

Нидерландия ҳукумати, шунингдек, зўравонлик қурбонларини қўллаб-қувватлаш учун БМТ жамғармасига 2 миллион евро йўналтирилишини эълон қилди.