Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Нидерландия одамларнинг учтадан зиёд тўпланиши таъқиқланади
14:49 / 2020-03-24

Газетанинг ёзишича, ушбу янги тартиб ҳақида дўшанба куни мамлакат адлия вазири Фердинанд Грапперхаус матбуот анжуманида маълум қилган.


Нидерландия ҳукумати коронавирус тарқалишига қарши кўрилаётган чора-тадбирлар доирасида одамларнинг учтадан ортиқ тўпланишига тақиқ жорий қилди, деб хабар қилади Dutch News нашри.

Газетанинг ёзишича, ушбу янги тартиб ҳақида дўшанба куни мамлакат адлия вазири Фердинанд Грапперхаус матбуот анжуманида маълум қилган.

Уч кишидан ортиқ тўпланишга жорий этиладиган тақиқ 1 июнгача амал қилади. Бундан ташқари, шаҳар ҳокимиятлари ушбу тартибни бузганларни, жумладан 1,5 метрлик масофага амал қилмайдиганларни ҳам жаримага тортиши мумкин.

Соғлиқни сақлаш миллий институтининг сўнгги маълумотида айтилишича, Нидерландияда янги турдаги коронавирусга чалинганлар сони 4749 кишига етган, 213 киши офат қурбони бўлди.