Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Нидерландия бош вазири Украинанинг Европа Иттифоқига қўшилиши бўйича аризанинг истиқболларини баҳолади
14:26 / 2022-03-11

Украинанинг Европа Иттифоқига кириши ҳақидаги аризани кўриб чиқиш узоқ жараён бўлади, тезлаштирилган ҳолатда бундай иш кўриб чиқилмайди, деди Нидерландия бош вазири Марк Рютте Европа Иттифоқининг Версалдаги навбатдан ташқари саммити чоғида.

– Ариза Европа комиссиясига кўриб чиқиш учун тақдим этилди. Биз ҳаммамиз Европада қариндошмиз. Бироқ, Европа Иттифоқига қўшилиш эҳтимоли узоқ давом этадиган жараён", – дейди Рютте. – Тезлаштирилган ариза бериш тартиби йўқ. Қисқа муддатда Европа Иттифоқи давлатлари Украина ва унинг президенти Владимир Зеленскийни қўллаб-қувватлайди, дея қўшимча қилди, у.

Маълумот ўрнида, Владимир Зеленский 28-февраль куни Украинанинг Европа Иттифоқига қўшилиши ҳақидаги аризани имзолади. Эртаси куни Европарламент Украинага номзод давлат мақомини берувчи резолюцияни қўллаб-қувватлади.