Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ниагара кўприги устида автомобиль портлади
11:51 / 2023-11-23

АҚШ ва Канада чегарасида жойлашган Ниагара шаршараси устидан ўтган кўприкдаги чегара манзилида автомобиль портлаган. “ABC News” тарқатган хабарга кўра, айни пайт кўприк икки томондан ҳам ёпиб қўйилган. Воқеа гувоҳлари айтишича, АҚШга ўтаётган транспорт воситасида кучли портлаш содир бўлган. Ҳозир тегишли идоралар ҳодиса сабабини ўрганмоқда.

“Fox News” канали ўз манбаларига таяниб ёзишича, автомобилдаги йўловчилар ҳалок бўлган, чегарачи жароҳатланган. Бундан ташқари Федерал қидирув бюроси ҳодисани террор ҳаракати содир этишга уриниш, дея баҳолаш масаласини кўриб чиқмоқда.

Мутахассислар тергов ходимлари воқеа жойидан топган сумкада портловчи қурилма бўлиши мумкинлигини тахмин қилишяпти. Машинада ҳозирча портловчи модда изи топилмаган.  

Воқеа ҳайдовчининг эҳтиётсизлиги натижасида юз берган бўлиши мумкин, дейилади “Reuters” агентлиги тарқатган хабарда.  

Канада Бош вазири Жастин Трюдо мамлакат раҳбарияти барча чегара пунктларида қўшимча хавфсизлик чораларини кўриш масаласини ўрганмоқда, деган.  

Кейинроқ Нью-Йорк штати губернатори Кэти Хокул фавқулодда ҳодисадан кейин Федерал қидирув бюроси ходимлари шаҳардаги барча чегаралар назоратга олинишини таъкидлади. Унинг айтишича, ҳукумат юз берган фожеани террор сифатида кўрмаяпти.  

Оқ уйдан маълум қилинишича, АҚШ Президенти Жо Байден воқеадан хабардор қилинган.  

Айтишларича, Ниагарадаги халқаро Баффало аэропорти портлашдан кейин рейсларни қабул қилиш ва жўнатишни тўхтатган.