АҚШ Айова штатининг Мейсон-Сити шаҳридаги мактаб округи олдида катта ишлар турибди. Янги қонунга кўра, округ кутубхоналаридаги барча китобларни текшириб чиқишни талаб қилинади. Текширувчилар уларнинг хеч бирида мактаб ёшига мос келмайдиган маълумот йўқлигига ишонч ҳосил қилиши керак бўлади. Бу ҳақда “Gizmo China” технология сайти хабар қилди.
Бироқ, одамлар бу ишни ўзлари мустақил равишда бажара олмайди, чунки, китоблар жуда кўп ва уларни ҳар бирини ўқиб чиқишнинг иложи йўқ. Шу сабабли, нейрон тармоқлардан фойдаланиш ҳақида қарор қабул қилинди. Дастлаб ақлли алгоритмлар ичида тақиқланган маълумот бўлиши мумкин бўлган китоблар рўйхатини тузади, кейин эса уларни махсус дастур ёрдамида текшириб чиқади.
Айни пайтда нейрон тармоқлар тақиқланиши керак бўладиган 19 та китобни аниқлади. Улар орасида машҳур китоблар ҳам бор. Рўйхатда Маргарет Этвуднинг “Оқсоч ҳикояси”, Холид Ҳусайнийнинг “Шамол ортидан югуриб” китоблари ўрин олган. Мейсон-Сити тажрибаси АҚШнинг бошқа штатларини мактабларда нейрон тармоқлардан фойдаланишни ўйлаб кўришга мажбур қилиши мумкин.
Роман БОНДАРЧУК тайёрлади, ЎзА.