English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Nexia” автомобили кимга насиб этади?
11:08 / 2019-12-05

Термиз шаҳрида жорий йилнинг 7 декабрь куни Сурхондарё вилояти ҳокими соврини учун эркаклар ўртасида кураш бўйича вилоят очиқ турнири бўлиб ўтади.


Термиз шаҳрида жорий йилнинг 7 декабрь куни Сурхондарё вилояти ҳокими соврини учун эркаклар ўртасида кураш бўйича вилоят очиқ турнири бўлиб ўтади.

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинган сана ҳамда Қишлоқ хўжалиги ходимлари кунига бағишланган мусобақада воҳадаги энг кучли полвонлар гиламга тушиб, ўзаро беллашади. Айни кунларда очиқ турнирга пухта ҳозирлик кўрилмоқда.

– Мусобақанинг ўта қизғин кечиши кутилмоқда, – дейди Термиз шаҳар жисмоний тарбия ва спорт бўлими бошлиғи И.Абсаттаров. – Кураш мажмуасида полвонлар ва мухлислар учун зарур шароитлар яратилмоқда. Қўшалоқ байрам муносабати билан ўтказилаётган турнирда Сариосиё туманидан М.Ҳисомиддинов, шерободлик М.Хуррамов, Термиз туманидан С.Убайдуллаев, Жарқўрғон туманидан Ш.Жанглиев, Денов туманилик Я.Имомов каби энг номдор полвонларнинг ўзаро куч синашиб, бош совринга даъвогарлик қилиши барчада катта қизиқиш уйғотаётир.

Беллашувда ғолибликни қўлга киритган энг кучли полвонга бош соврин – “Nexia” автомобили насиб этади. Шунингдек, бошқа совринли ўринларни эгаллаган курашчилар пул мукофотлари билан тақдирланади.