Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Nexia 2” савдода 10 миллион сўм. Онлайн-аукционда арзон машиналар сотувга қўйилди
16:52 / 2019-09-16

Айни пайтда “E-IJRO AUKSION” электрон онлайн-аукцион савдолари 307 та автотранспорт воситалари савдода турибди.


Айни пайтда “E-IJRO AUKSION” электрон онлайн-аукцион савдолари 307 та автотранспорт воситалари савдода турибди. Улар орасидаги энг арзон транспорт воситалари ҳақидаги маълумотларни ҳам эндиликда сайтимиз орқали бериб борамиз. 

Жумладан, онлайн-аукционга бошланғич нархи 10 миллион сўмга тенг қийматдаги “Nexia 2” автотранспорти сотувга қўйилди. Аукционнинг ўтказилиш вақти 02.10.2019 09:00 дан 18:00 гача бўлиб, аризалар қабул қилиниши 30.09.2019 13:00 да якунланади. Автомобиль чиқарилган йили 2012 йил бўлиб, техник ҳолати яроқли, газ ускунаси бор. Манзил: Тошкент шаҳар, Учтепа тумани, “Чорсу плаза” МЧЖ жарима майдончаси.

Ягона электрон савдо майдончасида савдога қўйилган мулклар хусусидаги энг сўнгги янгиликларни www.e-auksion.uz ва www.uza.uz сайтлари орқали кузатиб боринг!