“New Uzbekistan Business Case Competition” халқаро академик мусобақасидан фоторепортаж
Пойтахтимиздаги «Янги Ўзбекистон» университетида “New Uzbekistan Business Case Competition” халқаро академик мусобақасига старт берилди.
Гарвард бизнес мактаби Сase-study методологияси асосида ташкил этилган мазкур халқаро мусобақа олий таълим сифати ва самарадорлигини ошириш, мамлакатимизни халқаро таълим ва инновациялар марказига айлантириш борасида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар доирасида ўтказилмоқда.
Мусобақада Ўзбекистон, АҚШ, Германия, Хитой, Қозоғистон ва Озарбайжондан 55 та етакчи олий таълим муассасаси вакиллари, 225 дан ортиқ жамоа, 1000 нафарга яқин талаба иштирок этмоқда. Бу эса тадбирнинг халқаро миқёси ва нуфузини яққол намоён этади.
[gallery-27668]
Айни пайтда мусобақанинг саралаш босқичи баҳслари қизғин паллада давом этмоқда.
Муҳаммад АМИН (сурат), ЎзА