Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Невроз касалликми ёки ёмон характер? (+видео)
20:10 / 2023-12-20

Невроз касаллиги жуда қадимдан маълум. Бу касалликни тиб илмининг султони Абу Али ибн Сино ҳам мукаммал ўрганган. Ўша даврда неврозга қуйидагича таъриф берилган: бу касалликда тана ҳарорати кўтарилмайди, бирон-бир аъзо зарарланмайди, танада лат еган жойлар бўлмайди, бироқ беморнинг асаби бузилган бўлади.

Тез асабийлашадиган одамлар неврозга тез чалинишади. Ақлий ва жисмоний меҳнатнинг номутаносиблиги ҳам невроз ривожланишига сабабчи бўлади. Доимий ҳиссий зўриқишлар, яқин кишисидан жудо бўлиш, оила ва ишхонадаги келишмовчиликлар, доимий қўрқув ва хавотир невроз ривожланишига туртки бўлади.

Асаб бузилиши билан боғлиқ бу касаллик тиббий-психологик муолажалардан сўнг самарали даволанади. Асосий сабаблар бартараф қилинганда, аксарият беморларда даволашни давом эттиришга ҳожат ҳам қолмайди. Улар тузалиб кетишади. Лекин баъзи ҳолларда неврознинг сабабини аниқлаш ва уларни йўқотиш анча мушкул. 

Беморнинг оилавий аҳволи ва ишлаш шароити билан танишиб, унга дам олиб ишлаш, иш соатларини қисқартириш, овқатланиш тартибига риоя қилиш, театр ва кинога бориб туриш тавсия қилинади. Шунингдек, умумий массаж, игна билан даволаш, эрталабки бадантарбия ва спортнинг ўзига мақбул турлари билан шуғулланиш тавсия қилинади. Йилда бир марта сиҳатгоҳларда дам олиб туриш ҳам ўта фойдалидир. Неврозни даволаш учун жуда кўп дори-дармонлар мавжуд. Бироқ уларни кўп қўллаш керак эмас. Беморларни даволашда ишлатиладиган аксарият дорилар кучли седатив таъсирга эга бўлганлиги учун уларни ишлаб юрган беморларга тавсия қилиб бўлмайди. Кам миқдорда тавсия қилинса, натижаси паст бўлади. Бундай пайтларда шифокор тавсияси ва назоратида бўлиш жуда муҳим. 

Хўш, невроз касалликми ёки шунчаки ёмон характер? Невроз белгилари қандай намоён бўлиши ва даволаниш тартиби ҳақида тиббиёт фанлари доктори, профессор Зарифбой Ибодуллаев билан суҳбатлашдик.

Батафсил

<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/f0d6bErcLAg" title="Nevroz kasallikmi yoki yomon xarakter?" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" allowfullscreen></iframe>

"Саломатлик сирлари" туркум видеолавҳаларини кузатишда давом этинг, ўзингиз ва яқинларингиз саломатлигини эътиборсиз қолдирманг. 

М.Турдалиева, А.Аҳмедов (видео), ЎзА