Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
"Неврологик касалликларни даволашда ва эрта ташхислашда инновацион ёндашув" анжумани бўлиб ўтмоқда (+видео)
13:02 / 2023-12-02

Хабарингиз бор, 1-2 декабрь кунлари Тошкентдаги "International" меҳмонхонасида Ўзбекистон республикаси соғлиқни сақлаш вазирлиги, Тошкент тиббиёт педиатрия институти, Тошкент тиббиёт академияси, Ўзбекистон неврологлари жамоа бирлашмаси ҳамкорлигида “Неврологик касалликларни даволашда ва эрта ташҳислашда инновацион ёндашув” мавзусида хорижий мутахассислар иштирокидаги халқаро илмий-амалий анжуман бўлиб ўтмоқда. Анжуман доирасида академик Наби Мажидовнинг 95 йиллигига бағишланган тадбир бўлиб ўтди.

Ўзбек олимлари ичида ҳамкасбларини нафақат ўз ғоялари кўлами, балки юксак инсоний фазилатлари билан ҳам ҳайратда қолдирадиган буюк инсонларнинг борлиги кўнгилларда ғурур ва ифтихор уйғотади. Замонавий неврологиянинг атоқли етакчиларидан бири бу академик Наби Мажидовдир.  

Машҳур невропатолог, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси академиги, Евро-Осиё Тиббиёт фанлари академияси академиги, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби, тиббиёт фанлари доктори, профессор, жаҳонга машҳур олим Наби Мажидов 1928 йил 10 декабрда Тошкент шаҳрида хизматчи оиласида таваллуд топган. Анжуман давомида академикнинг шогирдлари устозларидан олинган билим ва тажрибалари, хотиралари ҳақида ўз маърузаларида бўлишдилар.

<iframe width="1903" height="742" src="https://www.youtube.com/embed/nAfxjar3z7w" title="&quot;Nevrologik kasalliklarni davolashda va erta tashhislashda innovatsion yondashuv&quot;" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" allowfullscreen></iframe>

Маълумот учун, анжуман 2 кун давом этади. Унда ҳозирги кунда долзарб бўлиб турган неврологик касалликларни даволашнинг замонавий усуллари, шунингдек, перинатология, инсульт, эпилептология, ирсий генетик касалликлар, аутизм спектрининг бузилиши ва бошқа кўплаб долзарб масалалар муҳокама қилинмоқда.

М.Турдалиева, Н.Абдувоитов ЎзА.