French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Невролог: "Болалар темпераментига мос муносабат қилиш муҳим!" (+видео)
20:10 / 2023-10-23

Болалар туғилиши билан бир-биридан феъл-атвори жиҳатдан фарқ қилади. Психолог ҳузурига келган ота-оналар: “Нега менинг болам доим қичқиради, қўшнининг боласи эса жуда хотиржам?” каби саволлар билан юзланишади. Эндигина дунёга келган гўдаклар ҳақиқатан ҳам, бир-биридан фарқланади ва бу табиий ҳолат ҳисобланади. Чунки ҳар бир гўдакнинг ўзига хос темпераменти бор.

Темперамент – бу асаб тизимининг туғма, табиат томонидан туҳфа этилган индивидуал шахсий хусусиятлар тўплами. Табиат томонидан берилган бу шахсий хусусиятлар боланинг қанчалик фаоллигини, унинг атрофидаги ҳаётга қандай муносабатда бўлишини, унинг фаолияти қанчалик интенсив бўлишини белгилайди. Темпераментни ўзгартириб бўлмайди, лекин уни бошқаришни ўрганиш мумкин.

Келинг, яхшиси, батафсил маълумотни невролог Насиба Рауповадан эшитсак:

Батафсил

<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/hcziisB92Oc" title="Невролог: &quot;Болалар темпераментига мос муносабат қилиш муҳим!&quot;" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" allowfullscreen></iframe>

Юқоридаги темперамент турлари орасидан фарзандингиз қайси турга энг яқин эканлигини аниқлашга ҳаракат қилинг ва унинг феъл-атворида унга нима ёрдам беришини ва нима халақит бериши мумкинлигини тушунинг. Нима учун у баъзан сиз кутган ва тахмин қилганингиздан бошқача йўл тутади? Сизда қандай умумий хусусиятлар бор, бир-бирингизни тушунишингизга нима халақит беради? Унга индивидуаллигини сақлаб қолиш имкониятини беришга ҳаракат қилинг. Фарзандингизга ўзининг “ўзлигини” ҳис қилишига ёрдам беринг ва ундан қандай фойдаланишни ўргатинг.

Шуни ёдда тутингки, темперамент тури инсоннинг атроф-муҳитдаги хатти-ҳаракатлари ва ҳаракат услубини белгилайди. Агар фарзандингизнинг хатти-ҳаракатидаги салбий нуқта сабабини аниқлай олмаётган бўлсангиз, болалар психологига мурожаат қилинг.

"Саломатлик сирлари" туркум видеолавҳаларини кузатишда давом этинг, ўзингиз ва яқинларингиз саломатлигини эътиборсиз қолдирманг.

М.Турдалиева, А.Аҳмедов (видео), ЎзА