Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Невадада зилзила рўй берди
14:48 / 2024-12-10

Россия Фанлар академияси Ягона геофизика хизматининг Олтой-Саян бўлими томонидан Американинг Невада штатида Тошкент вақти билан соат 04:08 да зилзила қайд этилди.

Унинг магнитудаси 5,5 га етди.  Бу ҳақида “Интерфакс” ахборот агентлиги хабар қилди.    

Россиялик сейсмологлар маълум қилишича, зилзила эпицентри Карсон-Ситидан 83 километр шарқда жойлашган.  Эпицентрдаги тебранишлар интенсивлигидан келиб чиқиб, сейсмик ҳодиса жуда кучли деб баҳоланди.    

АҚШ Геология хизмати зилзила магнитудаси таъсирини худди шундай баҳолади. Маҳаллий олимлар силкинишлар ўчоғи 8,4 километр чуқурликда бўлганига аниқлик киритди.    

Бир кун аввал Аляска штатига қарашли бўлган Андреяновский ороллари ёнида кучли зилзила юз берди. Ер қимирлаши магнитудаси 6,1 баллга етган, зилзила эпицентри аҳолиси 4,4 минг кишидан иборат Уналашка шаҳридан 789 километр жануби-ғарбда, ўчоғи эса 10 километр чуқурликда жойлашган бўлган. Жабрланганлар ёки талафотлар тўғрисида маълумотлар йўқ, воқеадан сўнг цунами хавфи эълон қилинмаган.    

Роман БОНДАРЧУК тайёрлади, ЎзА