Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Neuralink компанияси чипларни одамлар миясида синаб кўриш учун рухсат олди
19:10 / 2023-05-26

Америкалик тадбиркор Илон Маскнинг чип ишлаб чиқаришга ихтисослашган Neuralink компанияси чипларни инсонлар миясида клиник синовдан ўтказиш бўйича тегишли идорадан рухсат олди.

2016 йилда асос солинган Neuralink компанияси 2022 йилнинг бошида ҳам ушбу тажрибани ўтказиш бўйича рухсат сўраб Американинг озиқ-овқат ва дори-дармонлар сифатини санитар назорат қилиш бўйича бошқармасига (FDA) мурожаат қилган эди (FDA), бироқ ушбу идора ўшанда компаниянинг мурожаатини рад этганди.

“Инсонларда клиник тажриба ўтказиш учун FDA ташкилотидан рухсат олганимиздан хурсандмиз! Бу Neuralink жамоасининг FDA билан яқин ҳамкорликда фаолият кўрсатгани натижасидир. Бу биринчи қадам, бир кун келиб бизнинг технологияларимиз кўплаб одамларга ёрдам беради”, – деб хабар тарқатди компания Twitter орқали.

Клиник тажрибада иштирок этувчиларни танлаш бўйича қўшимча маълумотлар яқин орада эълон қилинади.

Аввалроқ Маск Neuralink компаниясининг “инқилобий мия имплантати” фалажлик ёки кўрлик каби ҳолатларни бартараф этишга ёрдам беради, деб баёнот берган эди.