Футбол бўйича Ўзбекистон Суперлигасиннинг 29-турининг сўнгги кунги баҳсларида “Сўғдиёна” – “Бунёдкор” ва “Нефтчи” ҳамда “Қизилқум” клублари ўзаро рақобатлашди.
Дастлаб, “Сўғдиёна” ўз майдонида “Бунёдкор” жамоасига 0:2 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди. Натижада чемпионатимизнинг охирги тури олдидан пойтахт клуби очколарини 49 тага етказиб, кучли бешликдан ўрин олди. “Сўғдиёна” эса 37 очко билан 8-ўринда қолди.
Бу йилги мавсумнинг энг муҳим ўйини Фарғонадаги “Истиқлол” стадионида бўлиб ўтди. Унда “Нефтчи” ўзмайдонида “Қизилқум” жамоасини 4:1 ҳисобида таслим этди ва очколарини 64 тага етиказиб, Ўзбекистон Суперлигасида муддатидан олдин чемпион бўлди. “Қизилқум” эса 35 очко билан 9-ўринда қайд этилди.
Шуни таъкидлаб ўтиш лозимки, “Нефтчи” клуби мухлислари ушбу муваффақиятни 24 йил кутди. Энди Фарғонанинг бош жамоаси келаси мавус Ўзбекистон чемпиони сифатида Элит Осиё чемпионлар лигасида иштирок этади.
[gallery-26389]
Энди 29-30 ноябрь кунлари миллий чемпионатимизнинг 30-тур ўйинлари бўлиб ўтади. Унда қуйидаги учрашувларга гувоҳ бўламиз.
29 ноябрь: "Қизилқум" — "Шўртан", "Насаф" — "Динамо", "Навбаҳор" — "Пахтакор";
30 ноябрь: "Қўқон-1912" — "Сўғдиёна", "Хоразм" — "Нефтчи", "Бунёдкор" — "Андижон", "Бухоро" — "Сурхон", "ОКМК" — "Машъал".
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА