French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Нетаньяху: ҲАМАС қуролсизлантирилмагунча Ғазо тикланмайди
11:54 / 2026-01-28

Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяху Ғазо секторида Фаластин давлати ташкил этилишига йўл қўймаслигини ва минтақани тиклаш жараёни ҲАМАС тўлиқ қуролсизлантирилмагунча бошланмаслигини маълум қилди.

– Ғазони қуролсизлантиришдан олдин ҳудудни тиклаш ҳақида гап бўлиши мумкин эмас, -деди у “The Times of Israel” нашрига берган интервьюсида. – Туркия ёки Қатар ўз қўшинларини Ғазога киритиш режаси ҳам йўқ. Шунингдек, бу ерда Фаластин давлати ташкил этилиши ҳақидаги гаплар ҳам асоссиз.

Нетаньяхунинг қўшимча қилишича, Исроил асосий эътиборни ҲАМАС қуролларини йўқ қилиш, туннел тармоқларини бартараф этиш ва Ғазони тўлиқ демилитаризация қилишга қаратади.

Д.Ҳакимов, ЎзА