French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
​Непалдаги тошқинлар оқибатида ҳалок бўлганлар сони 37 нафарга етди
08:30 / 2020-07-12

Бундан аввалги ахборотда қурбонлар ва йўқолганлар сони мос равишда 24 ва 23 нафар, деб эълон қилинганди.


Непал давлати марказий қисмида жойлашган Гандаки провинциясида рўй берган сув тошқинлари оқибатида камида 37 киши ҳалок бўлгани, яна 15 нафар инсон бедарак экани маълум қилинди. Ўта кучли ва давомли ёмғирдан сўнг юзага келган ушбу ҳолат ҳақида мамлакат Ички ишлар вазирлиги манбасига таяниб, “NDTV” телеканали хабар бермоқда.

Бундан аввалги ахборотда қурбонлар ва йўқолганлар сони мос равишда 24 ва 23 нафар, деб эълон қилинганди.

Эфирга узатилган лавҳада қидирув-қутқарув ишларига полиция ва армия жалб этилгани айтилган. Ҳозирча дараги чиқмаган фуқароларни излаш давом этяпти.

Икки кун мобайнида тинимсиз ёққан ёғингарчилик туфайли минтақанинг тўртта туманида кучли тошқинлар юзага келди. Табиий офатдан, айниқса, Мьягди тумани аҳолиси кўп жабр кўрди. Бу ерда сув кўчиши натижасида 40 дан зиёд уй вайрон бўлди, 400 га яқин одам маҳаллий маъмурият ва мактаб биносида жон сақлашга мажбур бўлди.