Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Непал халқаро авиақатновларни тўхтатмоқда
10:49 / 2021-05-06

Непал ҳукумати мамлакатда коронавирус тез тарқалаётгани сабабли 6 майдан бошлаб халқаро авиақатновларни тўхтатишини эълон қилди.

Халқаро авиақатновларни тўхтатиш бўйича қарор ўтган якшанба куни қабул қилинган эди. Чунки шу куни мамлакатда коронавирус аниқланган фуқаролар сони 7 минг 137 кишига етди ва бу пандемия бошлангандан буён энг юқори кўрсаткичдир.

Мамлакат соғлиқни сақлаш вазири Хридайеш Трипатининг маълум қилишича, халқаро авиақатновлар 14 майгача тақиқланади.

Халқаро авиақатновларни тўхтатиш ҳақидаги қарор Эверест тоғида альпинистлар тўпланадиган базада коронавирусга чалинганлар сони кўпайиб кетганига тўғри келди. Ҳукуматнинг берган сўнгги маълумотига кўра,  базада 14 нафар хорижлик альпинист ва уларнинг ёрдамчилари коронавирус юқтирган. Айни пайтда улар Непал пойтахти Катманду касалхонасига келтирилган.

Непалда COVID-19 билан касалланганлар сони ҳозиргача жами 351 минг  кишидан ошган,  3,4 минг киши коронавирус қурбони бўлди.