English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Немис нашри Ўзбекистон Президенти ташаббусларига эътибор қаратди
11:45 / 2023-11-24

Германиянинг “Fair-News” интернет нашрида Ўзбекистоннинг давлатимиз раҳбарлиги бошчилигидаги ислоҳотлари ва ташқи сиёсатига бағишланган мақола эълон қилинди.

Таъкидланганидек, Президент Шавкат Мирзиёев томонидан Марказий Осиёда тинчлик ва фаровонлик учун ҳамкорлик қилиш мамлакатимиз ташқи сиёсатининг асосий мақсади этиб белгиланган. Замонавий хавф-хатар ва таҳдидларни ҳисобга олган ҳолда, минтақа давлатларини умумий манфаатлар асосида бирлаштириш орқали халқаро ҳамкорликка жалб этиш хавфсизлик, фаровонлик гарови сифатида намоён бўлмоқда.

Муаллиф мамлакатимизда юз бераётган ижобий ўзгаришлар, жумладан иқтисодий ўсиш, камбағалликни қисқартириш борасида амалга оширилган самарали ишларга урғу берган. “Янги Ўзбекистонни ҳуқуқий, дунёвий, демократик ва ижтимоий давлат сифатида барпо этиш муҳим йўналишдир”, - деб ёзади “Fair-News”.

Ўзбекистонда мажбурий ва болалар меҳнатига барҳам бериш бўйича жиддий қадамлар қўйилгани алоҳида эътироф этилади:

– Мажбурий меҳнатни тақиқлаш, ушбу иллат билан боғлиқ ҳуқуқбузарлик учун маъмурий, жиноий жавобгарликни кучайтириш, жаҳон ҳамжамиятини айни жараёнга жалб қилиш йўлидаги саъй-ҳаракатлар мамлакатни глобал миқёсда алоҳида ажратиб кўрсатади. Президентнинг минтақадаги иқлим ўзгариши оқибатига, жумладан сув таъминоти ва қишлоқ хўжалигидаги муаммоларга қарши курашиш борасидаги ташаббуслари, айниқса, эътиборга лойиқ. БМТ сув ресурслари бўйича махсус вакили фаолияти, Марказий Осиё иқлим мулоқоти ташаббусининг қўллаб-қувватланиши ҳам Ўзбекистон глобал экологик муаммоларни ҳал этишда фаол иштирок этишга тайёрлигини англатади.

ЎзА