Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Немис миллий маданий маркази 30 ёшда
18:56 / 2025-07-18

Бухородаги “Wiedergeburt” Ўзбекистон немис миллий маданий маркази вилоят бўлимининг ташкил топганига 30 йил тўлди. Сана муносабати билан марказ томонидан дўстлик ва биродарлик кечаси ташкил этилди.

Тадбир яна бир карра вилоятда истиқомат қилаётган турли миллат вакилларини бир давра атрофида бирлаштирди. Дўстлик ва биродарлик, қардошлик алоқаларининг чин маънодаги намунаси бўлган тадбир давомида миллий маданий марказлар ўзлари ҳозирлаб келган чиқишлари билан немис миллатига мансуб ҳамюртларимизни қутлашди. Шундан сўнг, немис миллий маданий маркази томонидан тайёрланган байрам дастури намойиш этилди ва унда ёшлар ижросидаги немис миллий куй қўшиқлари, рақслари ўрин олди. 

[gallery-24376]

Тадбирда иштирок этган меҳмонлар ҳам ўз ўрнида мамлакатимизда халқлар ва миллатлараро дўстлик ва иттифоқчилик алоқаларининг кўп йиллик тарихий илдизлари, бугунги кунда Ўзбекистонда истиқомат қилиб келаётган турли миллат вакилларига яратилган шароит ва имкониятлар, халқларимиз ўртасидаги дўстлик алоқалари ҳақида тўхталиб бу юртимизда ҳукм сураётган тинчлик ва осойишталикнинг асосини ташкил этиши таъкидланди.

– Вилоятда 12 та миллий маданий марказлар фаолият олиб бормоқда. Бухорода эса 40 га яқин миллат ва элат вакиллари истиқомат қилади. Бугунги тинч, осойишта юртда барча миллат ва элат вакиллари бирга умргузаронлик қилиб келмоқда. Юртимизга байрамлар ярашади. Бугун эса мана шу марказимизнинг 30 йиллигини дўстларимиз билан бирга аҳил, иноқ ўтказдик, – дейди вилоят бўлими раҳбари Лубат Штирценбехер. 

Немис миллий маданий маркази раҳбарияти узоқ йиллар давомида уларга кўмак кўрсатиб келаётган хомий ташкилотлар, Олий Мажлис ҳузуридаги Жамоат фонди ва вилоят, шаҳар ҳокимлиги вакилларига чуқур миннатдорлик билдирди. 

Зариф Комилов, Тоҳиржон Истатов (сурат), ЎзА мухбирлари.