Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Немис ишбилармонлари ОКМКда
17:29 / 2023-03-28

Мамлакатимиз ва Германия давлати ўртасида ўзаро манфаатли ҳамкорлик алоқалари йилдан-йилга ривожланиб бормоқда.

Ушбу алоқалар доирасида Германия давлатининг йирик компаниялари ва Олмалиқ кон-металлургия комбинати ўртасида ҳам  ҳамкорлик такомиллашмоқда. Жорий йилнинг 28 март куни комбинатга Германия Федератив Республикасининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси, доктор Тило Клиннер бошчилигидаги делегация ташриф буюрди.  

Тадбирда Германия иқтисодиётининг Марказий Осиё ҳудудидаги вакиллиги ҳамда немис ишбилармон доиралари вакилларидан иборат делегация аъзолари комбинат таркибий бўлинмалари фаолияти билан танишди. Жумладан, Қалмоққир ва Ёшлик-1 конларидаги технологик жараёнлар ҳамда янги барпо этилаётган 3-Мис бойитиш фабрикаси қурилиши кўздан кечирилди. Шунингдек, меҳмонлар комбинатда маҳаллийлаштириш дастурининг бош ижрочиси бўлган Марказий таъмирлаш механика заводида амалга оширилаётган ишларни кўришди. Бундан ташқари, комбинат раҳбарияти билан немис делегацияси вакиллари ўртасида келгусидаги ўзаро ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш бўйича музокаралар ўтказилди.  

ОКМК Ахборот хизмати  

ЎзА