Нематжонов Фаррух Зокиржон ўғлининг тиббиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертация иши ҳимояси тўғрисида
«Билиар атрезия хасталигини эрта ташхислаш ва хирургик даволаш» мавзусида
Нематжонов Фаррух Зокиржон ўғлининг 14.00.35 – «Болалар хирургияси» ихтисослиги бўйича «Билиар атрезия хасталигини эрта ташхислаш ва хирургик даволаш» мавзусидаги тиббиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун ёзилган диссертация иши ҳимояси Андижон давлат тиббиёт институти ҳузуридаги илмий даражалар берувчи DSc.06/2025.27.12.Tib.02.01 рақамли бир марталик Илмий кенгашнинг 2026 йил 18 февраль куни соат 14:00 даги мажлисида бўлиб ўтади.
Манзил: 170100, Андижон шаҳри, Ю.Отабеков кўчаси, 1-уй.
Тел/факс: (+998) 74-223-94-50
е-mail: info@adti.uz