Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Нега тез-тез қум бўрони кузатиляпти?
11:36 / 2021-06-03

Мамлакатимизнинг турли ҳудудларида тез-тез кузатилаётган қум бўронларини «Ўзгидромет» ахборот хизмати қуйидагича изоҳлади: Ўзбекистон учун чангли бўрон жуда тез-тез учрайдиган ҳодиса.

 Кўпинча бундай ҳодисалар қурғоқчил ҳудудлар – чўл ва ярим чўл ҳудудларда содир бўлади.

Жорий йилнинг май ойида Ўзбекистон ҳудуди бўйича бир нечта чангли бўрон ҳодисалари кузатилди. Ҳатто Тошкентда ҳам 29 май куни шиддатли кучли шамол ҳисобига чангли бўрон бўлди.

Тошкент қурғоқчил ҳудуд ҳисобланмайди, лекин сўнгги йилларда пойтахтимизда жадал суръатлар билан олиб борилаётган қурилишлар жуда катта миқдордаги қум ва чангнинг пайдо бўлишига сабаб бўлмоқда, улар ҳатто кучсиз шамол эсганда ҳам ҳавога кўтарилади.

ЎзА