Нега Қорақалпоғистонда икки нафар тиббиёт ходимининг коронавирусдан вафот этгани ҳалигача маълум қилинмади?
Ўтган ҳафта Қорақалпоғистонда 2 та машҳур шифокор коронавирусдан вафот этишди.
Ўтган ҳафта Қорақалпоғистонда 2 та машҳур шифокор коронавирусдан вафот этишди. Нега бу ҳақида ҳалигача халққа маълум қилинмади? Нега буни сир сақлаяпсизлар? Ушбу саволга Санитария - эпидемиология назорати Давлат инспекцияси раҳбари Нурмат Отабеков жавоб берди.
«Дарҳақиқат, ўтган ҳафтада Қорақалпоғистонда иккита тиббий ходим: шифокор ва ҳамшира вафот этди. Бу ҳақда ўша заҳоти ушбу маълумот олингандан маҳаллий телевидение орқали маълум қилинди», дейди Отабеков.