French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Нега мактабларда Янги йил байрамини нишонлаш тақиқланди?
14:49 / 2020-12-14

Болалар билан Янги йил байрами тадбирларини Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясининг «Болажон» ва «Ёшлар» телеканаллари орқали ташкил этиладиган Янги йил телемарафонини томоша қилиш ҳамда оила даврасида ўтказиш тавсия этилади.

Халқ таълими вазирлиги Янги йил байрамини нишонлаш билан боғлиқ чекловлар пандемия шароитида болалар ва ходимлар хавфсизлигини таъминлаш, мактабларда ота-оналардан турли ноқонуний пул йиғимларини олдини олиш мақсадида жорий этилаётганини маълум қилади.

Шунингдек умумтаълим мактабларининг ўқувчилари иштирокида ёпиқ биноларда турли байрам тадбирлари ва кечаларини ташкил этиш ва ўтказиш Республика махсус комиссиясининг қарори билан эпидемиологик вазиятнинг барқарорлигини сақлаб қолиш мақсадида ҳам тақиқланади.

Мактаб фойеси ва синф хоналарини ўқувчиларнинг қўллари билан ясалган безаклардан ташқари, сунъий арча ва электр чироқлар билан безатиш билан боғлиқ чекловлар ёнғин юзага келиш хавфини олдини олишни кўзда тутади.

ЎзА