English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Нега Чилонзор туманида жиноят кўп содир этилади?
15:26 / 2022-12-01

Пойтахтимизнинг Чилонзор тумани Тошкент шаҳрининг жанубий-ғарбий қисмида жойлашган бўлиб, Учтепа, Шайхонтоҳур, Яккасарой ва Тошкент вилоятининг Зангиота туманлари билан чегарадош ҳудуд ҳисобланади.

Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси кунлари муносабати билан пойтахтнинг Чилонзор туманида ҳам мутахассислар иштирокида мунтазам равишда тадбирлар ташкил этилади. Тадбирлар доирасида жиноий хулқ тушунчаси ва маънавий таҳдид кўринишлари, вояга етмаганлар орасида алкоголизм ва гиёҳвандлик, диний экстремизм, терроризм, эрта никоҳ, оммавий маданият ва уларнинг профилактикаси тўғрисида ўрганишлар олиб борилади ва тегишли тартибда чора-тадбирлар амалга оширилади.  

Олиб борилаётган амалий ишларга қарамасдан, Чилонзор туманида жорий йилнинг 10 ойи давомида жами 2 минг 744 та жиноят содир этилган. Шундан 491 та жиноят 18-30 ёшдаги фуқароларнинг ҳиссасига тўғри келади. Қайд этиш лозимки, туманда содир этилган жиноятлар ўтган йилга нисбатан 162, 6 фоизга кўпайган.  

Туманда истиқомат қилувчи ёшларнинг 270 нафари профилактик ҳисобга, 96 нафари пробация ҳисобига олинган. 14 нафар ёшлар спиртли ичимлик ва гиёҳванд моддаларга ружу қўйганлиги туфайли махсус рўйхатга олинган.  

Хўш, нега мазкур туман энг кўп жиноят содир этиладиган ҳудудлар тоифасига киради?  

Репортажда шу ҳақда сўз боради.  

 <iframe width="1280" height="720" src="https://www.youtube.com/embed/ca9ZsukcnNE" title="Нега Чилонзор туманида жиноят кўп содир этилади" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture" allowfullscreen></iframe>

Муҳайё Тошқораева,  

Ёқуб Мелибоев, ЎзА