Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Нега болалар илк бор боғча ёки мактабга борганда кўп касал бўлишади? Адаптация ҳақида (+видео)
10:44 / 2023-09-10

Болаларнинг боғча ёки мактабга бориши, уларнинг ҳаётида жуда катта воқеадир. Боғча ва мактаб ҳаёти болаларга янги бир дунёни очиб беради. Бу даврда болаларнинг асосий фаолиятлари бутунлай ўзгаради. Улардан янги сифат, хусусиятларга эга бўлишлари талаб этилади.

Боғчадан мактабга ўтишлари натижасида катталар билан бўлган муносабатларида ҳам бирмунча ўзгариш юз беради. Болаларнинг мактабга ўтишлари, уларнинг яслидан боғчага ўтишларига  

қараганда мураккаб босқичдир. Шуни ҳам назарда тутиш керакки, бола  

мактабга ўтиши билан унинг ижтимоий ҳолатида ҳам ўзгариш рўй беради. Чунончи мактаб ёшига яқинлашган болалар боғчада "катта" деб ҳисобланар эдилар. Мактабга ўтгач, улар яна "энг кичкиналар" қаторига тушиб қоладилар.  

Кузатган бўлсангиз, болаларнинг уй тарбиясидан боғча ёки мактабга ўтишлари билан юзага келадиган жиддий ўзгаришлар негадир касаллик кўринишида намоён бўлади. Биз бугун шифокор Дилшод Турсунов ана шу мавзуда батафсил суҳбатлашдик.

Батафсил:

<iframe width="2026" height="827" src="https://www.youtube.com/embed/Zvtqtp06u0k" title="Нега болалар илк бор боғча ёки мактабга борганда кўп касал бўлишади? Адаптация ҳақида" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" allowfullscreen></iframe>

Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, фарзандимизнинг боғча ёки мактабга мослашиши давомида  ақлий-руҳий  зўриқиш  оқибатида  турли  хил касалликларга чалиниб, жисмоний ва психик ривожланишда нуқсонлар пайдо бўлишини олдини олишда биз ота-оналарнинг ўрни беқиёс. Унутманг ҳеч қандай иш фарзандингиздан муҳим бўлолмайди. Фарзандингиздаги ҳеч бир ўзгаришни эътиборсиз қолдирманг.

М.Турдалиева, А.Содиқов ЎзА