Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Нефтнинг бир баррели 10 долларгача тушиб кетиши мумкинлиги айтилмоқда
10:39 / 2021-04-27

Wood Mackenzie консалтинг компанияси мутахассислари келгусида бир баррель нефтнинг нархи 10 долларгача тушиб кетишини башорат қилмоқда. Бу ҳақда CNBC нашри маълум қилди.

Таҳлилчиларнинг фикрича, нефтга бўлган талабнинг 70 фоизгача пасайиши XXI асрнинг ўрталарига келиб ушбу ёқилғининг қадрсизланиб кетишига олиб келади. Компания ҳисоботида келтирилишича, бунга “энергетика бозорининг электрификациялашуви” ва иқлим бўйича Париж битими мақсадларига эришиш сабаб бўлади.

Агар инсоният ушбу сценарий бўйича тараққий этса ва “яшил энергияга” жадал суръатларда ўтилса, 2030 йилларга келиб Brent маркали қора олтиннинг бир баррели 37-42 долларга тушади, 2040 йилга келиб нархлар 28-32 доллар атрофида тебранади, 2050 йилларда эса 10-18 долларгача тушади, дейилади ҳисоботда.