English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Нефтни қайта ишлаш заводи: халқаро ҳамкорлик ривожланади
14:30 / 2021-12-12

Бухоро Нефтни қайта ишлаш заводида “KDB Bank Uzbekistan” АЖ ижрочи директори билан учрашув бўлиб ўтди.

Учрашув доирасида завод директори Акбар Фазилов ҳамда АЖ ижрочи директори Чеонг Сеонг Деуклар ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилди. Корхона ва банк ўртасидаги ўзаро манфаатли иқтисодий алоқаларни янада ривожлантириш зарурлиги таъкидланди. Очиқ ва дўстона руҳда ўтган музокарада заводни ривожлантириш истиқболлари юзасидан фикр алмашилди.


Учрашув якунлари бўйича томонлар узоқ муддатли ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга ишонч билдиришди. Таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон ва Жанубий Кореянинг узоқ муддатли барқарор ривожланишининг устувор йўналишларига қаратилган икки давлат ўртасидаги сиёсий ва иқтисодий платформага асосланган кўп йиллик дўстлик алоқалари ўз самарасини бермоқда.


Маълумот учун "KDB Bank O’zbekiston" АЖ – Ўзбекистондаги энг йирик халқаро банк ҳисобланади. Банкнинг асосий акционери банк устав капиталидаги улуши 86,32 фоиз бўлган, ҳамда етакчи халқаро рейтинг агентликлари томонидан энг юқори кредит рейтинги берилган (StandardandPoor's - AA / Moody's - Aa2 / Fitch– AA-) Корея Республикасининг "KDBBank" (Корея Тараққиёт Банки)дир.


KDB бизнесни ривожлантирииш ва минтақавий иқтисодий ўсишни таъминлаш учун корпоратив ва инвестицион банк хизматларини доимий кенгайтириб боради. KDB йирик молия тизими сифатида дунёнинг 21 мамлакатида  9 та филиали, 5 та шўба ташкилотлари ва 8 та ваколатхоналари орқали фаолият юритади.

Зариф Комилов, ЎзА