Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Нефтчи” янги мавсумга жиддий тайёрланмоқда
15:14 / 2025-12-31

Фарғона футбол ассоциацияси 2025 йилги мавсум якунлари ва янги мавсумга тайёргарлик режалари ҳақида маълум қилди.

Жумладан, ўтаётган 2025 йилги мавсум Фарғона вилояти футболи учун жуда самарали бўлди. Бунинг натижасида вилоятнинг бош жамоаси “Нефтчи” узоқ кутилган мамлакат чемпионатида ғолиб бўлди ва келгуси мавсум Элит Осиё чемпионлар лигасида қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритди.

Шу билан бирга, “Қўқон-1912” жамоаси ҳам миллий чемпионатимизда барқарор ўйин намойиш этди ва келгуси мавсум ҳам Суперлигада иштирокини давом эттириш ҳуқуқини ўзида қолдирди.

Ҳар икки жамоа янги мавсумга муносиб тайёргарлик кўрмоқда. Фарғона вилояти ҳокимлиги ва Фарғона футбол ассоциацияси бу борада кенг имкониятлар яратиш ва уларни халқаро ўқув-машғулот йиғинларида самарали иштирок этишлари учун тизимли ишларни йўлга қўйди.

“Нефтчи” клуби Ўзбекистон чемпиони сифатида ОЧЛ мусобақасида муносиб иштирок этиш учун дастлабки йиғинни 3-21 январь кунлари, иккинчи йиғинни эса 24 январдан 11 февралгача олиб боради.

Туркиянинг Анталия шаҳрида ташкил этиладиган  мазкур йиғинлар давомида жамоанинг жисмоний, техник ва тактик тайёргарлигига алоҳида эътибор қаратилади.

“Қўқон-1912” жамоаси эса янги мавсум олдидан тайёргарликни бир неча босқичда ташкил этишни режалаштирган. Жамоанинг биринчи ўқув-йиғини 4-13 февралга қадар Тожикистоннинг Хўжанд шаҳрида бўлиб ўтади.

Шунингдек, жамоа 14 январдан 14 февралга қадар Туркиянинг Анталия шаҳрида ўқув-йиғин машғулотларини ўтказиб, халқаро назорат учрашувлари орқали тайёргарлик даражасини янада оширади.

Жавоҳир Тошхўжаев,

ЎзА