Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Нефтчи” ва “Навбаҳор” сафарда қоқилди
09:56 / 2025-11-08

Футбол бўйича Ўзбекистон Суперлигаси 28-турида "Бухоро" – "Нефтчи" ва ОКМК – "Навбаҳор" жамоалари баҳси ўтказилди.

Жумладан, Фарғонанинг “Нефтчи” клуби сафарда “Бухоро” билан 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади. Кескин ва муросасиз кечган учрашувда меҳмонлар вакили Владимир Йовович 51-дақиқада ҳисобни очган бўлса, 83-дақиқада Доминик Бегич ҳисобни тенглаштирди. Шу тариқа, “Нефтчи” 61 очко билан ҳозирча лига жадвалида биринчи ўринни эгаллаб турибди. “Бухоро” эса 26 очко билан 14-ўринга жойлашди.

ОКМК эса ўз уйида "Навбаҳор" клубини 3:1 ҳисобида таслим қилди.  Натижада Олмалиқ шаҳрининг бош жамоаси очколарини 44 тага етказиб олди. Наманган шарафини ҳимоя қилаётган клуб эса 38 очко билан қолди.

8 ноябрь куни “Қўқон-1912” — “Пахтакор”, “Бунёдкор” — “Динамо”, “Насаф” — “Машъал” клублари ўзаро рақобатлашади.

Шу ўринда, “Қўқон-1912” — “Пахтакор” учрашувига оид  маълумотларни келтирамиз.

Пойтахтимиз жамоаси “Қўқон-1912” жамоасига қарши миллий чемпионат доирасида 35 та баҳс ўтказган ва уларнинг 21 тасида зафар қучган. 8 ўйинда дуранг қайд этилган бўлса, 6 марта имкониятни бой бериб қўйган. Ўтган учрашувларда “Пахтакор” рақиб дарвозасини 92 марта ишғол этган бўлса, ўз дарвозасидан 48 та тўп олиб чиққан.

Эслатиб ўтамиз, "Қўқон-1912" ва "Пахтакор" жамоалари ўртасидаги баҳс бугун Қўқондаги "Марказий" стадионида соат 16:00да бошланади.

Жавоҳир Тошхўжаев,

ЎзА