Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Нефтчи” Суперлигани йирик ғалаба билан бошлади
10:55 / 2026-03-01

Футбол бўйича Ўзбекистон Суперлигасининг биринчи тури бугун 1 март куни ОКМК – «Бунёдкор» (19:00) ва «Насаф» – «Хоразм» (19:15) жамоалари ўртасидаги учрашувдан сўнг якунланади.

Куни кеча эса мазкур тур доирасида учта ўйин ўтказилди. Унда амалдаги чемпион “Нефтчи” Фарғонадаги “Истиқлол” стадионида “Машъал”ни қабул қилди. Ўйиннинг 9-дақиқасида Боян Цигер ҳисобни очган бўлса, 30-дақиқада Стипе Перитса ва 75-дақиқада Зоран Марушич гол уриб, жамоасининг йирик 3:0 ҳисобидаги ғалабасини таъминлади.

 Пойтахтнинг "Локомотив" клуби ўз майдонида "Сурхон"ни қабул қилиб, 3:1 ҳисобида таслим этди. "Навбаҳор" сафарда "Динамо" клубини 2:1 ҳисобида доғда қолдирди.

 Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА