English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
"Нефтчи" очко йўқотди, "ОКМК" эса ишончли ғалаба қозонди
12:35 / 2023-08-12

Ўзбекистон Суперлигаси 16-туридан ўрин олган "Нефтчи" - "Сўғдиёна" ва “ОКМК” - "Олимпик" ўртасидаги учрашувлар кескин ва муросасиз баҳсларга бой ўтди.

Фарғонадаги “Истиқлол” марказий стадионида ўтказилган "Нефтчи" - "Сўғдиёна" учрашувида ҳисоб очилмади ва ҳар икки жамоа 1 очкони ўз ҳисобига қўшиб қўйди. Шу тариқа, "Нефтчи" 32 очко билан 3-ўринда қолган бўлса, "Сўғдиёна" 20 очко жамғариб 8-поғонадан жой эгаллади.  

Олмалиқда ўтган "ОКМК" ва "Олимпик" учрашувида мезбонлар 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Ўйиннинг 7-дақиқасида "ОКМК" вакиллари ҳисобни очган бўлса, орадан кўп ўтмай Хуршид Ғиёсов пенальтидан унумли фойдаланиб ҳисобни тенглаштирди. Иккинчи бўлимнинг 57-дақиқасида жамоасининг ажойиб ҳужумини Рубин Санчес голга айлантирди.  

Бугун 16-тур доирасида икки ўйин ўтказилади. Унда Тошкентнинг “Бунёдкор” клуби ўз уйида “Андижон”ни қабул қилса, Термизда “Сурхон” ва “Турон” учрашуви ўтказилади. Эртага Суперлиганинг 16-тур доирасидан ўрин олган сўнгги учрашуви - "Қизилқум" - "Металлург" баҳси бўлиб ўтади.  

 

Жавоҳир Тошхўжаев,  

ЎзА мухбири