“Нефтчи”, "Бухоро" ва "Локомотив" сафардан 3 очко билан қайтди
Футбол бўйича Ўзбекистон Суперлигасининг 2-тури бугун бўлиб ўтадиган “Бунёдкор” - “Динамо”(19:00), “Сўғдиёна” - “Насаф” (19:15) ва “Хоразм” – ОКМК (19:30) клублари ўртасидаги учрашувлардан сўнг якунланади.
Кеча мазкур тур доирасида 3 та ўйин бўлиб ўтди. Унда Тимур Кападзе бошқарувидаги "Навбаҳор" клуби Тошкентдаги “Олимпия” стадионида ўтказилган "Бухоро"га қарши ўйинда 0:1 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди. Беллашувдаги ягона голга Велко Филипович 73-дақиқада муаллифлик қилди.

"Локомотив" жамоаси эса сафарда "Машъал" устидан 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Учрашувдаги голларни Анзур Исмоилов ва Қувончбек Абраев киритди. “Сурхон” эса ўз уйида “Нефтчи”ни қабул қилди. Мазкур ўйинда амалдаги чемпион 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди.


Шу тариқа, “Нефтчи”, "Бухоро" ва "Локомотив" клублари учинчи тур олидан очколарини 6 тага етказиб олди.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА