Футбол бўйича Ўзбекистон Суперлигасиннинг 29-туридан ўрин олган тўртта ўйинда кутилмаган натижалар қайд этилди.
Жумладан Самарқандда ўтказилган “Динамо” – “Қўқон-1912”" учрашувида ҳисоб очилмади. Натижада мезбонлар лиганинг иккинчи поғонасига кўтарилиш имкониятини қўлдан бой бериб қўйди ва 57 очко тўплаган ҳолда жадвалнинг 4-ўрнида қолди. “Қўқон-1912” эса 31 очко билан турнир жадвалининг 12-ўрнидан жой олди.

Энди “Динамо” сўнгги турда “Насаф” га қарши сафарда ўйнайди. Агарда ушбу учрашувда ғалаба қозона олса, миллий чемпионатимизда совриндорлар қаторидан жой олиши мумкин.
“Машъал” ўз майдонида “Навбаҳор2 билан 0:0 ҳисобида дуранг ўйнади. “Хоразм” жамоаси бу турда “Андижон”га 2:3 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйган бўлса, “Бухоро” 1:1 ҳисобида “Шўртан” билан дурангга имзо чекди.
Ушбу натижалардан сўнг, "Хоразм" жамоаси қўшимча кўрсаткичлар сабабли мавсумни 15-ўринда якунлаши ойдинлашди, "Бухоро" эса ўзаро учрашувларда "Машъал" билан салбий натижа қайд этган ва Суперлигани 14-ўриндан юқорида якунлай олмайди.

Бугун, Суперлиганинг 29-турини “Сўғдиёна” – “Бунёдкор” ва “Нефтчи” ҳамда “Қизилқум” клублари ўртасидаги ўйин якунлаб беради.
Шуни таъкидлаб ўтишимиз лозимки, Фарғонадаги “Истиқлол” стадионида соат 16:15 да бўлиб ўтадиган “Нефтчи” ҳамда “Қизилқум” учрашувида мезбонлар зафар қучса, очколарини 64 тага етиказади ва Суперлига якунига бир тур қолишига қарамасдан мамлакат чемпионига айланади.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА