English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Ндрангета” мафия синдикатининг 100 дан зиёд аъзоси ҳибсга олинди
19:03 / 2023-05-03

Би-би-си хабар беришича, чоршанба куни эрталаб Европанинг бир қатор мамлакатлари ҳамда Бразилия ва Панама полицияси Италиянинг "Ндрангета" мафия синдикати аъзоларини ҳибсга олган.

“Эврика” деб ном берилган ушбу халқаро амалиётни Германия бошқарган. Уни амалга ошириш учун тергов ишлари тўрт йил давомида ўта махфий тарзда олиб борилган. Амалиёт давомида кокаин контрабандаси, пул ювиш ва солиқ жиноятларида гумонланган икки юзга яқин шахс қўлга олинган.  

Қамоққа олинганларнинг катта қисми (айрим маълумотларга кўра, 108 киши) Италиянинг Сан-Лука шаҳарчасида ушланган. Мазкур шаҳарчада синдикатнинг энг катта кланларидан бири яшаб келади. Яна  15 таси Генуяда қўлга олинган.  

Ўн киши Германияда ушланган. Полиция маълумотида айтилишича,  "Ндрангета" бу ерни  пул ювиш учун йирик марказга айлантирган. Қамоққа олишлар Европанинг бошқа шаҳарларида ҳам амалга оширилган.  

“Эврика” амалиётида Италия, Бельгия, Франция, Испания, Руминия, Бразилия ва  Панама ҳукуматлари ҳамда Европол агентлари иштирок этди, дейилади хабарда.  

“Ндрангета” – Италиядаги йирик уюшган жиноятчилик гуруҳи ҳисобланиб, унинг маркази Калабрия провинциясида жойлашган. Ушбу гуруҳ Сицилияда “Коза Ностра” ёки Неаполда “Каморра” жиноий гуруҳлари каби машҳур эмас. Шундай бўлсада, “Ндрангета” ҳам дунёдаги энг қудратли жиноий ташкилот ҳисобланади.  

Ташкилот фаолияти Европанинг катта қисмини қамраб олган ва АҚШ, Мексика ҳамда Лотин Америкаси мамлакатларига аллақачон тарқалиб улгурган.