English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
NBC: АҚШда COVID-19 оқибатида қурбонлар сони бир миллион кишидан ошди
16:21 / 2022-05-05

NBC телеканали ўз ҳисоб-китобига таяниб, ушбу рақамни эълон қилди. Телеканалнинг маълум қилишича, қурбонлар сони мамлакатнинг энг йирик ўнта шаҳридан бири Сан-Хосе (Калифорния штати) аҳолисига тенг.

Федерал ва маҳаллий ҳукумат эълон қилиб борадиган маълумотларни умумлаштириб бораётган Жонс Хопкинс Университетининг ҳисоб китобича, АҚШда 4 май ҳолатида COVID-19 оқибатида вафот этганлар сони 996 минг 399 кишини ташкил этади. 

Касалликларни назорат қилиш ва олдини олиш маркази эса пандемия бошлангандан буён мамлакатда 993 минг 341 киши қурбон бўлгани ҳақида маълумот тарқатган.  

Хабарда айтилишича, ҳозирда мамлакатда коронавирусдан бир кунда ўртача 325 киши вафот этмоқда.