Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Назорат тадбири ўтказилган корхоналарда жарима қўлланилди
11:22 / 2024-06-05

Назорат инспекцияси Жиззах вилояти инспекторлари томонидан Ш.Рашидов туманида жойлашган “К-С” МЧЖ профнастил маҳсулотларини ишлаб чиқариш билан шуғулланган корхонада назорат тадбири ўтказилди.

Ушбу корхона сифати кафолатланмаган, стандарт талабларига жавоб бермайдиган профнастил маҳсулотларини ишлаб чиқариб, реализация қилгани аниқланди. Корхонага 54 минг 784 миллион сўмлик молиявий жарима қўлланилди. 

Шу билан бирга, маҳсулот реализация қилишни тақиқлаш ва аниқланган қонунбузилишларни бартараф қилиш бўйича кўрсатмалар берилди.  

Хоразм вилоятида тамғаланиши бўйича техник регламент талабига номувофиқ бўлган нон ва нон маҳсулотлари аниқланди.  

Инспекциянинг Хоразм вилояти бўлими ҳодимлари томонидан Урганч шаҳрида жойлашган “О Б Г” ОКда назорат тадбири ўтказилди. Натижада ушбу ишлаб чиқаришда тамғаланиши бўйича техник регламент талабига номувофиқ бўлган нон ва нон маҳсулотлари аниқланди.  

Аниқланган камчиликлар юзасидан қонунчиликка мувофиқ ушбу корхонага 42,7 миллион сўм молиявий жарима қўллаш бўйича талабнома киритилди.  

 

Гулноза Бобоева,

ЎзА